Агар Европа Иттифоқида газ нархи чекланса, энергия савдогарлари қўшимча 33 миллиард доллар тўлашлари керак бўлади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Йўқотишлар ҳақида етакчи биржа оператори Intercontinental Exchange (ICE) Европа Комиссиясини огоҳлантирди. 

ТТФ фьючерс бозорига таянадиган трейдерлар савдо суғуртаси тўловларининг 80 фоизга ошишига дуч келишлари мумкин. 

Қитъалараро биржа таҳлилчиларининг фикрича, тўловларнинг бундай сезиларли даражада ошиши бозорни беқарорлаштиради

Европа Марказий банки маълумотларига кўра, энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланиладиган суғурталар жорий йилда икки баравар қимматлаган. 

Бу кўплаб компанияларни кредит линияларини жалб қилишга ва кўпроқ биржадан ташқари операцияларни амалга оширишга мажбур қилмоқда. 

Европа Иттифоқи ҳукумати ёздан бери минтақада газ нархини ошириш бўйича режали чекловни бажаришга шошилмоқда. Бу эса иқтисодий ўсишни чеклаб қўйди ва коммунал хизматларни қутқарув фондлари орқали молиялаштиришга мажбур қилмоқда.

Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат йил охиригача амалга оширилиши мумкин бўлган келишувни ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.