АҚШ март ойида МИГ-29 совет қирувчи самолётларини Украинага бериш ҳақидаги Польша билан эришилган келишувни бекор қилди. Бу ҳақда The Spectator хабар берди.

Фото: Russia Beyond

Хитой Украинадаги урушнинг кучайишидан қўрқиб, авиатехникани бермасликни талаб қилганидан сўнг, Вашингтон бунга рози бўлган. Дастлаб АҚШ Польшанинг МиГ-29 самолётларини Украинага топширишни қўллаб-қувватлаган, аммо Пекин мурожаати ортидан позициясини қайта кўриб чиққан. Европа давлатларининг бир қанча собиқ раҳбарлари ҳам совет қирувчи самолётларини бермасликни сўраган.

Таъкидлашича, агар АҚШ МиГ-29 самолётларини юборишга рухсат бермаса, Хитой Россиянинг «ядровий таҳдидини йўқ қилиш» учун қўлидан келганини қилади. Оқибатда Оқ уй авиатехникани етказиб беришга қарши чиққан.

«Вашингтон фикрини нима ўзгартирди? Қисман бу Европанинг собиқ раҳбарлари ва юқори мартабали амалдорлари иштирокидаги шошилинч ва махфий ташаббуси бўлиб, охир-оқибат хитойликлар томонидан маъқулланди», — деб ёзади The Spectator.

Журналистларнинг ёзишича, Хитой Россиянинг Украинага бостириб кириш режаларидан хабардор бўлган. Аммо Кремль яқинлашиб келаётган урушни «йўқолган Россия вилоятини қайтариш ва Россияни тарихий чегараларига қайтиш учун чекланган операция» сифатида талқин қилган.

Мавзуга доир: АҚШ ва Хитой мудофаа вазирлари Украинадаги можаро ҳамда Тайван масаласини муҳокама қилди