Араб хурмоси — дунёнинг кўплаб тропик минтақаларида ўстириладиган мева. Ғарб мамлакатларида хурмо мевалари қуритилган тарзада сотилади. Ушбу мева хилма-хиллигига қараб танланади, янги хурмо кичик ўлчамларга эга ва ранги ёрқин қизил рангдан оч сариқ ранггача бўлади. Араб хурмоси мазали ва фойдали мева, унинг асосий таркибида витаминлар мавжуд.

Фото: «Yandeks.ru»

Араб хурмоси бошқа мевалар орасида углеводларнинг энг юқори фоизига эга, яъни 60 фоиздан кўпроқ миқдорини ташкил этади, бироқ бу шакар танага катта зарар етказмайди, чунки хурмо таркибида турли хил: ниацин, рибофламин ва пантотеник кислоталар ҳам мавжуд. Улар углеводларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради, қондаги глюкоза даражасини тартибга солади. Хурмода бошқа меваларда учрамайдиган 23 хил турдаги аминокислоталар мавжуд.

Ушбу турдаги мева муҳим витаминлар ва минералларни ўз ичига олади. Араб хурмоси хурмо янги меваларга қараганда кўпроқ калория бой ҳисобланади. Мева таркибидаги калория жиҳатидан майиз ва анжир каби бошқа қуритилган меваларга ўхшайди.

Хурмодаги калорияларнинг асосий қисми углеводлардан олинади. Қолганлари жуда оз миқдордаги протеиндан келиб чиқади. Калория таркибига қарамай, хурмо таркибида клечаткалар билан бир қаторда муҳим витаминлар ва минераллар ҳам мавжуд. Ушбу мевадаги калийнинг юқори миқдори натрийнинг танадан чиқарилишига ёрдам беради ва натижада босимни пасайтиради.

Фото: Elle

Бундан ташқари, хурмо истеъмол қилиш терига ҳам яхши таъсир кўрсатади. Ҳар куни араб хурмоси истеъмол қиладиган Шимолий Африка ва Яқин Шарқ аҳолиси қаригунча тери ва тишларини мукаммал кўринишда сақланиб туриши бежиз эмас.

100 грамм хурмо қуйидаги озуқавий моддаларни ўз ичига олади:

  • калория таркиби: 277 ккал
  • углеводлар: 75 г
  • эляф: 7 грамм
  • протеин: 2 грамм
  • калий: РДИ нинг 20 фоизи (тавсия этилган кунлик истеъмол)
  • магний: РДИнинг 14 фоизи
  • мис: РДИнинг 18 фоизи
  • марганес: РДИнинг 15 фоизи
  • темир: РДИнинг 5 фоизи
  • витамин B6: РДИнинг 12 фоизи

Араб хурмоси соғлиқ учун фойдали бўлиши мумкин бўлган антиоксидантларга ҳам бой. Мева соғлом ошқозон ва ичаклар учун зарур бўлган клечаткалардан иборат.

Фото: Elle

Бундан ташқари, араб хурмоси таркибидаги клечаткалар қондаги қанд миқдорини назорат қилиш учун яхши. Бу овқат ҳазм қилишни секинлаштиради ва овқатдан кейин қон шакарининг ҳаддан ташқари кўпайишини олдини олишга ёрдам беради. Мевалар паст глисемик индексга эга, яъни улар холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

Антиоксидантларнинг юқори миқдори. Антиоксидантлар иммунитет ва ҳужайраларни турли касалликларга олиб келиши мумкин бўлган эркин радикаллар, беқарор молекулалардан ҳимоя қилади.

Анжир ва қуритилган олхўри каби ўхшаш мевалар билан солиштирганда, хурмо энг юқори антиоксидант таркибга эга. Бу нафақат миянинг соғлиғи, балки бутун организмнинг ёшаришига хизмат қилади.

Хурмо таркибидаги энг кучли учта антиоксидант: флавоноидлар — яллиғланишни, Альцгеймер ва айрим саратон турлари хавфини камайтиради, каротеноидлар — юрак ва қон томирларини ҳимоя қилади, фенолик кислота — саратон ва юрак касалликлари хавфини йўқотади.

Мия фаолиятини яхшилаш. Лаборатория тадқиқотларининг натижаларига кўра, хурмо Альцгеймер каби нейродегенератив касалликларнинг олдини олади. Бундан ташқари, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, хурмо мияда бляшка ҳосил қилиши мумкин бўлган бета-амилоид оқсиллари фаоллигини камайтиришга ёрдам беради. Бляшка мия ҳужайралари ўртасидаги алоқани бузади, бу эса охир-оқибат мия ҳужайраларининг ўлимига ва Альцгеймер касаллигига олиб келиши мумкин. Яна бир тадқиқот натижасига кўра, хурмо билан аралаштирилган парҳез билан озиқланган сичқонлар қуритилган меваларни истеъмол қилмайдиган сичқонларга қараганда анча яхши хотира ва ўрганиш қобилияти бўлишини, шунингдек, камроқ ташвишли хатти-ҳаракатларга эга эканини аниқлади.

Фото: «Yandeks.ru»

Хурмо ажойиб табиий қувват берувчи мева ҳисобланади ва унда фруктоза манбаи бўлиб, меваларда учрайдиган табиий шакарни ўзида жамлайди. Шу сабабли, мева жуда ширин, карамел таъмига эга. Хурмо оқ шакарнинг ўрнини босувчи маҳсулот. Шакарнинг ўрнини хурмо мағзи билан алмаштиринг (хурмо мағзини сув билан блендерда аралаштиринг). Агар рецепт бир стакан шакарни талаб қилса, уни бир стакан хурмо мағзи билан алмаштиринг. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу мевада клечатка, озуқа моддалари кўп ва калорияси ҳам анча юқори.

Суяклар учун фойдали. Хурмо таркибида бир қанча минераллар, жумладан фосфор, калий, кальций ва магний мавжуд. Уларнинг барчаси остеопороз каби суяклар билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга қодир.

Меваларни бодомли ёки пишлоқ каби бошқа овқатлар билан бирлаштириш осон. Хурмо пишириқ тайёрлашда ҳам ишлатиш, соуслар ва маринадларни ширин қилиш, смузига солиш ва жўхори унига қўшиб ишлатиш мумкин. Бироқ уларни меъёрида ишлатган маъқул.

Фото: «Yandeks.ru»

Кунига қанча хурмо мевасини истеъмол қилиш керак?

Кунига атиги иккита араб хурмоси истеъмол қилиш орқали суяк саломатлигини, овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайсиз, юрак-қон томир касалликларининг олдини оласиз, йўғон ичак саратони хавфини камайтирасиз ва миянгизни ҳимоя қиласиз ва ёшроқ кўринишга эга бўласиз.

Мавзуга доир: