Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хонанда Мадина Мумтоз Саудия Арабистонидаги хурмо боғига боргани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Каниза 22 ноябрь куни илк бор она бўлганини маълум қилди — хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди.
Фото: Instagram
Хонанда Муниса Ризаева мухлисларига тез кунда янги дуэтини тақдим этиши ҳақида гапирди.
Актёр Шоҳрух Ҳамдамов янги суратини эълон қилди.
Фото: Instagram
Хонанда Жаноб Расул уйига яқин дўстлари келгани акс этган видеони саҳифасига жойлади. Видеода хонанданинг уйида машина учун алоҳида жой ажратилганини кўриш мумкин.
Турк актёри Бурак Ўзчивит янги суратини саҳифасига жойлади.
Фото: Instagram
Актриса Баҳора Арслонова фарзандига биринчи ёрдам кўрсатмаган шифокорлардан шикоят қилди ва шифохоналардаги ҳолат яхши эмаслигини айтди.
Хонанда Гуласал Абдуллаева мухлисларига янги суратини намойиш қилди.
Фото: Instagram
Актриса Дилноза Кубаеванинг укаси актёр Тимур Кубаев уйланди. Унинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг бир қатор вакиллари иштирок этди. Шунингдек, актёрнинг яқинлари унга бахт тилади.
Актриса Дурдона Қурбонова Instagram’даги обуначилари сони тўрт миллиондан ошганини маълум қилди.
Фото: Instagram
«Болалар» гуруҳи хонандаси Тоҳир Содиқов Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.
Болливуд актрисаси Кажол фолловерларига янги сурати билан кўриниш берди.
Фото: Instagram
Хонанда Жасур Умиров йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 3800 доллар жарима тўлагани ҳақида маълум қилди.
«Браво» кулги жамоаси аъзоси Умид Умаров обуначиларига янги суратини кўрсатди.
Фото: Instagram
Хонанда Ҳуснора Шодиева мактабгача таълим вазири ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Фото: Instagram
Актриса Ҳалима Ибрагимова рақс тушгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.
Инстаблогер, актриса Феруза Норматова мухлисларига аэропортдан чиқишда эҳтиёт бўлишлари кераклигини, ўғрилар кўпайганини айтди.
Фото: Instagram
Хонанда Севара Назархон янги суратини эълон қилди.
Фото: Instagram
Зиёда тўйининг 10 йиллигини нишонлаётгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди. Хонанданинг онаси ва опаси уни табриклаш учун хонадонига ташриф буюрди.
Актриса Ситора Фармонова янги суратини мухлисларига намойиш қилди.
Фото: Instagram
Хонанда Лола обуначиларига асрдан асрга ўтиб келаётган қадриятларни сақлаш, қўллаб-қувватлаш ва буюк аждодларнинг издоши бўлишга ҳаракат қилиш кераклигини айтди.
Фото: Instagram
Мавзуга доир:
- Instagram: Жасур Умиров уйланмоқда, Жумадулла Раметовнинг туғилган куни нишонланди, «Афандининг қизлари» тугатилди.
- Instagram: Умрадан қайтган санъаткорлар, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Паризодадан рақс дарси.
- Instagram: Liil Xurramov неча ёшда? Дилноза Кубаевага Миллий театр жамоасининг сюрпризи, Ҳалима Ибрагимованинг блогерларга муносабати.
- Instagram: Достонбек Эргашевга тўн кийдирган Dili.me, туғилган кунини нишонлаган ва саёҳатдаги машҳурлар.