Қулайлик доим ҳам яхши натижани англатмайди. Айрим ҳолларда қоғоз салфетка нафақат фойдасиз, балки буюмларга зарар етказиши ҳам мумкин, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Тахтакач

Фото: «Новий очаг»

Агар тахтакач юзасидаги гўшт, сабзавот ёки мевалар шарбатини қоғоз салфетка билан артишга одатланган бўлсангиз, бунинг иш бериши даргумон. Қоғоз барча суюқликни ўзлаштира олмайди ва тезда намланиб, майдаланиб кетади.

Ёғочдан ясалган мебель

Фото: «Новий очаг»

Табиий қаттиқ ёғочдан ясалган мебель нотекис юзага эга. Ундаги чангни қоғоз салфетка билан артиб бўлмайди. Чунки салфетка ёғоч орасига тиқилиб қолади ва ундан чиқариб олиш деярли мумкин эмас.

Электрон ускуналар

Фото: «Новий очаг»

Қоғоз салфеткалар смартфон, ноутбук экрани ва телевизорни парвариш қилиш учун мутлақо мос эмас. Ташқи юмшоқлигига қарамай, салфетка гаджетлар юзасида ёриқлар қолдириши мумкин.

Кўзойнак

Фото: «Новий очаг»

Кўзойнак линзалари ташқи таъсирга ҳам сезгир. Уларни қоғоз салфетка билан артиб, нафақат сиртга зарар етказиш, балки унинг устида кўришга халақит берадиган чанг қолдириш ҳам мумкин.

Гилам

Фото: «Новий очаг»

Гилам устига тўсатдан тўкилган ичимликни қоғоз салфетка билан артиб бўлмайди. Дарров намликда майдаланиб кетадиган салфетка гилам орасида ёпишиб қолади. Яхшиси, оддий мато ёки губка ёрдамида артиб олиш керак.

Дераза ва кўзгу

Фото: «Новий очаг»

Ойналарни қоғоз салфетка билан артиш барча ишни йўққа чиқаради. Қоғоз салфетка сиртга ёпишади ва деразани яна ювиш керак бўлади. Тозалаш учун микрофибер матолар ёки оддий газета кўпроқ мос келади.

Автомобиль салони

Фото: «Новий очаг»

Ҳеч қачон ускунлар ва автомобилнинг бошқа қисмларини қоғоз салфетка билан артманг. Қоғоз салфетка юзадаги ҳеч қандай чангларни тозаламайди.

Қора кийимлар

Фото: «Новий очаг»

Қора кийим устига бирор нарса тўкилса, уни дарҳол қоғоз салфетка билан артиб олишга шошмаслик керак. Салфетка намликда майдаланиб, қора кийим кўринишига путур етказади.