Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 22 ноябрь куни темир бўлагига ўхшаш снаряд топилди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Қайд этилишича, шу куни соат тахминан 12:00 да Олтиариқ тумани ИИБ бўлимига тушган хабарга кўра мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 52 ёшли фуқаро Б.Ҳ. ахлат йиғиш жойидан занглаган темир бўлагини топиб олган. Ўз хонадонига олиб боргач эса ушбу жисм портловчи снаряд эканини билиб қолган ва ҳудуд профилактика инспекторига хабар берган.

Воқеа жойига тезкорлик билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ИИБ сапёр бўлинмалари етиб бориб, мазкур снаряд зарарсизлантириш учун олиб кетилган.

Мавзуга доир: