Москвада Кремль биноси атрофида Федерал қўриқлов хизматининг ўнлаб соқчилари ва қўшимча полиция патрули навбатчилик қилмоқда, деб ёзади Baza Telegram-канали. Кремль деворига «Урушга қаршимиз» деб ёзиб кетишганидан кейин шундай чоралар кўрилгани айтилмоқда.

«Москвада Кремль деворларидан бирига номаълум шахс ‘Урушга қаршимиз’ деган шиорни ёзиб кетган. Ўшандан бери Россия Федерацияси президенти расмий қароргоҳи ёнида қуролланган хавфсизлик ходимлари пайдо бўлиб, Кремль деворларини диққат билан қўриқламоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Кремль деворидаги граффити тезкорлик билан ўчириб ташланган ва шундай тезликда патруль ҳам қўйилган. Кремль атрофида автоматлар ва тўппончалар билан қуролланган учта полиция патрули кеча-ю кундуз навбатчилик қилмоқда.

Россияда урушга қарши ёзувларни жойлаштирган кишилар Россия армиясини обрўсизлантириш ҳақидаги модда бўйича қўлга олиниши ва жаримага тортилиши мумкин.