Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто АҚШ Европа иқтисодиётидаги салбий тенденциялардан фойда кўрмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда

Фото: Bloomberg

Сиёсатчининг тушунтиришича, АҚШ иқтисодиёти ЕИ мамлакатларига сармояларнинг қисқаришидан «фойда» кўради.

Европа иқтисодиётининг рецессия томон ҳаракати АҚШ иқтисодиёти учун яхши янгилик. Гўё Америка бундан фойда кўрганга ўхшайди... Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларга сармоя киритилишига кўпроқ тўсқинлик қилмоқда, — дейди Сиярто венгриялик журналистлар билан суҳбатда.

Дипломат, шунингдек, Еврокомиссияни Венгрияда иш ўринлари яратилишига тўсқинлик қилаётганликда ва «Венгрияга қарзи»ни тўлашдан бош тортаётганликда айблади. 

У, шунингдек, Венгриянинг АҚШ ва Европа Иттифоқига нисбатан танқидий позициясини мамлакатда «демократия» мавжудлиги билан изоҳлади.

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги Венгрия ҳукумати нисбатан эвроскептик позицияни сақлаб қолди (айниқса, Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш масаласида). 

Шу сабабли мамлакат раҳбарияти мунтазам равишда европалик сиёсатчилар томонидан Россияни билвосита қўллаб-қувватлашда танқид ва айбловлар объектига айланиб боради.