Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актёр Феруз Бурхонов ўғил фарзандли бўлди. Халқ ардоғидаги актриса Раъно Ярашева актёрни фарзандли бўлгани билан табриклаб, унга самимий тилакларини билдирди.

Актёр, телебошловчи Рихситилла Абдуллаев хонанда Жасур Умировнинг тўйи 3 декабрь куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Шунингдек, актёр Жасур Умировга бахт тилади.

Фото: Instagram

«Браво» кулги жамоаси Шаҳло Зоирова қизалоғи билан тушган видеосини мухлисларига кўрсатди.

Инстаблогер, митти вайнер Эрали Умра сафарини адо этди.

Болливуднинг машҳур актрисаларидан бири Алия Бҳатт опаси Шаҳин Бҳаттни туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Хонанда Райҳон «Ҳаёт, айт» деб номланган миллий сериалга соундтрек куйлади.

Актриса Дилноза Кубаева онаси ва укаси билан тушган видеосини мухлисларига тақдим этди.

«Браво» кулги жамоаси аъзоси Умид Умаров фолловерларига янги суратини кўрсатди.

Фото: Instagram

«Maximum» кулги жамоаси аъзоси Дилшод Мирзамуротов концерт дастурида онаси унга гул бергани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда Муниса Ризаева обуначиларига тўйини Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиш нияти борлиги ҳақида сўзлаб берди.

Актриса Ситора Фармонова мухлисларига бахтли бўлиш ҳақидаги фикрларини билдирди.

Фото: Instagram

Хонанда Каниза туғуруқхонадан чиқди ва қизалоғига Аиша деб исм қўйганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Асилбек Амануллоҳ 28 ноябрь куни туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлади.

Лола Аҳмедова янги сурати билан кўриниш берди ва энг қимматли маҳорат инсоннинг ўзини ўзи бошқариши эканини айтди.

Фото: Instagram

Актриса Дурдона Қурбонова Instagram’даги обуначилари сони 4 миллионга етганини нишонлади.

Рухшона биринчи турмуш ўртоғи продюсер Санжар Маткаримов билан ҳозирги муносабатларига ойдинлик киритди.

«Болалар билан ҳар ҳафта кўришуви бор ва битта суд қолган. Илоҳим, тезроқ бахтли бўлиб ўзидан тинчиб кэтсин», — дейди хонанда.

Фото: Instagram

Хонанда Малика Равшанова лимон тераётган вақтда «Дадажон» ва «Бу менинг онам» номли тароналарини куйлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Асал Шодиева ўғли Муҳаммадюсуф ва Жокер образидаги Шоҳруххоннинг суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Кино арбоблари уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матчонов инсоннинг кийимига қараб баҳо берувчиларга муносабат билдирди.

«Ойбек ва Нигора» дуэти хонандаси Нигора Дубайда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ҳамдам Собиров «Maximum» кулги жамоасининг концерт дастурида иштирок этиб қўшиқ куйлади.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов синфдошлари билан тушган архив суратини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Хонанда Зиёда турк тилида қўшиқ куйлагани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Мавзуга доир: