Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Бразилия 28 ноябрь, душанба куни Швейцария билан тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим Бразилиянинг устунли остида кечди ва 83-дақиқада Каземиро ҳисобни очди. Ушбу гол ягоналигича қолди.

Шу тариқа Бразилия очколарини 6 тага етказди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Швейцария эса 3 очко билан 2-ўринда бормоқда.

G гуруҳининг иккинчи ўйинида Сербия Камерун билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

28 ноябрь, душанба

Бразилия — Швейцария 1:0

Гол: 1:0 – 83 Каземиро.

Бразилия: Alisson, Милитао, Тиаго Сильва, Маркиньос, Алекс Сандро (Теллес, 86), Каземиро, Фред (Бруно Гимараэс, 58), Лукас Пакета (Родриго, 46), Ришарлисон (Габриэль Жезус, 73), Рафинья (Антони, 73), Винисиус Жуниор.

Швейцария: Зоммер, Видмер (Фрай, 86), Эльведи, Аканжи, Родригес, Жака, Фройлер, Соу (Эбишер, 76), Варгас (Фернандеш, 59), Ридер (Штеффен, 59), Эмболо (Сеферович, 76).

Огоҳлантиришлар: Ридер (50), Фред (52).