Пазандаликни яхши кўрадиган ёки уни профессионал даражада биладиган одамлар ҳам ҳеч қачон янги лайфхакларни ўрганишдан бош тортмайди. Ахир завқ билан пиширилган таом маза жиҳатидан ҳаммага маъқул келиши табиий. Шунинг учун вақт, куч ва энг муҳими, асабларни асрашга ёрдам берадиган маслаҳатларни билиб олиш зарар қилмайди. AdMe нашри бекажонлар учун фақатгина фойдали бўлган лайфхаклар билан бўлишди.

Озиқ-овқатларни муз қолипида музлатиб қўйинг

Фото: AdMe

Муз бўлакларини сақлайдиган идиш ошхонада кўп қиррали ёрдамчидир. Унда ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотини музлатиш мумкин. Масалан, бульоннинг музлатилган бўлаклари бизга қуюқ таомларни товада қиздириш, макарон ёки донни янада мазали қилиб пиширишда ёрдам беради. Бу каби қолиплар соус, томат пастаси, сут, шарбатни музлатиш учун ҳам айни муддао.

Тухумни лимон билан қайнатиб олинг

Фото: AdMe

Тухум тозалашни осонлаштирадиган кўплаб усуллар мавжуд. Яна бир лайфхак — уларни қайнатишдан олдин, сувга бир бўлак лимон солиш керак. Шундагина тухум пўчоғи осонгина ажралади ва бир неча дақиқани тежаш ҳам мумкин.

Пергаментни қисқичлар билан қолипга маҳкамланг

Фото: AdMe

Лист учун мўлжалланган пергамент қоғози сурилиб, қийинчилик туғдириши мумкин. Уни текис жойлаштириш учун қоғозни қисқичлар билан маҳкамлаш кифоя. Ушбу лайфхак хамирни бир текис тақсимлаш ва уни қўллар билан ушламаслик имконини беради. Қолип тўлдирилгандан сўнг қисқичларни олиб ташлаш керак.

Зираворларни сузгич ёрдамида сепинг

Фото: AdMe

Нафақат шакар ёки ун учун, балки сузгич зираворларни ҳам гўшт юзасига бир хилда тақсимлашга ёрдам беради. Фақат зираворлар майдаланган бўлиши лозим, акс ҳолда сузгич тешигига тиқилиб қолади.

Пиёз кўзни ачиштирмаслиги учун уни бир муддат микротўлқинли печга қўйинг

Фото: AdMe

Пиёз кўзни ачиштириши ҳеч кимга сир эмас. Аммо уни 45 сония давомида микротўлқинли печга қўйиш бу муаммони бартараф этади. Иссиқлик пиёздаги ачиштирувчи кимёвий моддаларни парчалайди ва уни осонгина тўғраб олиш мумкин.

Пишириқ қолипига шакар сепинг

Фото: AdMe

Ёғланган қолипга ун эмас, шакар шакар сепилса, у эриб кетади. Натижада пирог ва ширинликларни пастки қисми ҳам мазали чиқади.

Мураббо ёки пирог учун резавор ва меваларни тузланг

Фото: AdMe

Агар резавор ёки меваларнинг кўпроқ шарбати керак бўлса, уларга бир чимдим туз қўшиш лозим. Бу мақсадга тез ва осон эришишга имкон беради.

Бульон учун аввал товуқларни қовуриб олинг

Фото: AdMe

Товуқ бульонини янада хушбўй ва мазали бўлиши учун суяк ва сабзавотлар одатда печда пиширилади. Лекин қуруқ товада бўйин, қанот ёки сон суякларини қовуриш, кейин гўштнинг қолган қисми таомга қўшиш мумкин.

Ёпишқоқ ва кукунли маҳсулотларни тўғри тартибда ўлчанг

Фото: AdMe

Агар рецептда кукунли, суюқ маҳсулотлар бўлса, авваламбор уларни ўлчаб солиш керак. Чунки уларнинг оз ёки кўп бўлиши пиширилаётган маҳсулотга таъсир қилиши мумкин.

Сариёғни фен ёрдамида юмшатиб олинг

Фото: AdMe

Агар сариёғ музлаб қолган бўлса, унинг эришини кутишнинг кераги йўқ. Шунчаки фен ёрдамида уни иссиқ ҳарорат билан тезда эритиб олиш мумкин.

Агар макарон кўп пиширилган бўлса, уни ювиш керак

Фото: AdMe

Одатда макарон пишганидан кейин ювиш тавсия этилмайди. Лекин унинг миқдори кўп бўлса, кейинроқ улар қайта иситилса, бундай ҳолда, уларни илиқ сув билан ювиш ёки маҳсулотга озгина суюқлик қўшиш керак. Бу қайта қиздирилганда, макароннинг таъмини яхшилайди.

Муз бўлаклари ёрдамида таомни совитиш мумкин

Фото: AdMe

Баъзан таомларни тезроқ қайнашдан тўхтатиш керак. Агар газ ўчирилса ҳам, бу бир зумда содир бўлмайди. Аммо музлатилган кўкатлар ёки бульонлар таомни тезроқ совитишга ёрдам беради.

Тўғралган сабзини музлаткичда сақланг

Фото: AdMe

Ҳамма таомга деярли сабзи тўғраб солинади. Шунинг учун уни вақтида кўпроқ тўғраб, музлаткичда сақлаш мумкин. Бу ҳар куни уларни тўғрашга вақт олмайди.

Печенье учун хамирни музлатиб қўйинг

Фото: AdMe

Агар тез-тез печеньелар пиширишни ёқтирсангиз, уларнинг хамирини думалоқлаб музлаткичда сақлаш мумкин.

Қиймани санчқи билан аралаштиринг

Фото: AdMe

Кўпчилик қиймани қўл билан аралаштиришни ёқтирмайди. Аммо блендерда аралаштирилган қийма бироз юмшоқ ва сувли бўлади, натижада улардан котлет тайёрлаш қийинлашади. Шунинг учун санчқи бу борада энг яхши танлов ҳисобланади, зираворлар бир текисда тақсимланади, қийманинг ёғи чиқиб кетмайди.