Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Инстаблогер, актриса Феруза Норматова Умра сафарида тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Тўй хизматларининг бирида хонанда Ҳосила Раҳимовани кўтариб олишди. Бундан хонанданинг қаттиқ жаҳли чиқди.

«Хўжа» гуруҳи хонандаси Иззат Ибрагимов онаси билан тушган болаликдаги суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Достонбек Эргашев концерт дастурига онаси ташриф буюргани акс этган видеони эълон қилди.

Актёр Йигитали Мамажонов рафиқаси Муқаддас Саъдуллаева билан тушган янги суратини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Актриса Луиза Расулова ижтимоий тармоқлар учун видео олаётган вақтида йиқилиб тушди.

Зулайҳо Бойхонова янги сурати билан кўриниш берди ва обуначиларига ҳар доим табассум қилиб юриш кераклиги ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Раққоса Паризода ўзи учун яратилган янги либосини мухлисларига кўрсатди.

Хонанда Умидахон бахт розилик, қаноат ва хотиржамликда экани ҳақида фикр билдирди.

Фото: Instagram

Ботир Қодиров тўй хизматларининг бирида унинг таронасига рақс тушган мухлисаларининг видеосини саҳифасига жойлади.

Жаҳонгир Позилжонов тез кунларда янги таронасини мухлисларига тақдим этишини маълум қилди.

Хонанда Каниза яқинлари, ҳамкасблари ичидан унинг турмуш ўртоғини қидирган обуначиларига мурожаат қилди.

Фото: Instagram

АҚШда яшовчи актёр Отабек Маҳкамов кузатувчиларига аллигаторлар ҳақида сўзлаб берди.

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова шогирдлари билан янги дизайнерлик кўргазмасида иштирок этганини маълум қилди.

Актёр, телебошловчи Рихситилла Абдуллаев ақли соғлом инсонлар ўрганишни, жоҳил инсонлар эса ўргатишни устун кўришини айтди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг хаста ётгани акс этган видео тарқалди.

Актриса Дурдона Қурбонова «Хива Лангари» номли тарихий фильмда суратга тушаётганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Лола миллий қўшиқларга рақсга тушгани акс этган видеони мухлисларига намойиш қилди.

Хонанда Зиёда янги суратини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Муқаддас Саъдуллаева хонанда Канизани фарзандли бўлгани билан табриклади.

Фото: Instagram

Шунингдек, актриса турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан тушган янги видеосини саҳифасига жойлади.

Мавзуга доир: