Қатар ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи 3-турида Нидерландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фото: Getty Images

Бундан олдин биринчи турда Эквадорга (0:2) ва иккинчи турда Сенегалга (1:3) мағлуб бўлганди. Қатарнинг мундиалдаги биринчи ва ҳозирча ягона голига Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди.

Шу тариқа Қатар ўз мамлакатида 3 та ўйинда мағлубиятга учраган дастлабки мезбонга айланди.

Шунингдек, қатарликлар гуруҳ босқичида энг кўп гол ўтказиб юборган мезбон мамлакатга айланди. Қатар жами 7 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, фақатгина ЖАР ўз мезбонлиги остида ўтган мундиалда гуруҳдан чиқа олмаганди. 2010 йилда африкаликлар 4 очко жамғариб, гуруҳда 3-ўринни эгаллаганди. Тўплар нисбати эса 3:5 бўлган.