Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Телебошловчи, актёр Рихситилла Абдуллаев кенжа қизи Моҳизоданинг туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлагани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда Каниза саҳифасига онаси, қизалоғи билан тушган суратини жойлади ва яқинларига миннатдорлик билдирди.

Фото: Instagram

«Сеҳрли қалпоқча», «Йиғламагин», «Илҳақ» фильмларидаги турли образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган актёр Бунёд Раҳматуллаев 29 ноябрь куни оила қурди.

Дилсўз саҳифасига ҳамкасби Зиёда билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Қизиқчи Шукурулло Исроилов хонанда Рашид Холиқовнинг дала ҳовлисида ош пиширгани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда Гуласал Абдуллаева мухлисларига янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда хонанда Юсуфхон тўй хизматларининг бирида фонограмма орқали қўшиқ ижро этаётган вақтда кичкина болакай мусиқани ўчириб қўйгани акс этган видео тарқалди.

Райҳон мухлисларига янги ижод намунасини тақдим этишини маълум қилди.

Фото: Instagram

Актриса Зара Ғаниева иккинчи аёл бўлгани ҳақида мухлисларига гапириб берди.  «Пул бойлик ҳамма нарса бўлгани билан барибир бировнинг турмуш ўртоғи экан», — дейди актриса.

Лола Uzbekistan Fashion Week’да махсус мукофот билан тақдирлангани ҳақидаги хотираларини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Воҳиджон Исоқов болалигидаги энг катта орзуларидан бири амалга ошганини айтди. Хонанда ота-онасини Умра сафаридан кутиб олгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Хонанда Шаҳноза Отабоева турмуш ўртоғи Камол Бобоназаров билан ярашганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғи Латифжон Юнусов билан Умра сафарига йўл олди.

«Барон» фильмидаги ёрқин ижроси билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган актёр Фарҳод Маҳмудов 30 ноябрь куни Камилла исмли қиз билан оила қурди.

Шунингдек, актёр Фарҳод Маҳмудовнинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари меҳмон бўлди ва унга бахт тилади.

Голливуд фильмларида суратга тушган актёр Алихан ҳам ҳамкасби, «Барон» фильми юлдузи Фарҳод Маҳмудовни оила қургани билан табриклади.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова онаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хонадонига меҳмонга борди. У онаси, яқинлари ва фарзандлари билан бирга балиқхўрлик қилгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди.

«Махимум» кулги жамоаси вакиллари концертларида оналарига гул совға қилди.

Хонанда Зиёда мухлисларига Нью-Йорк кўчаларида тушган суратини кўрсатди ва уларга ҳеч қачон маҳзун бўлмаслик кераклигини айтди.

Фото: Instagram

Хонанда Ирода Дилроз Hyundai Creta автомобилини харид қилгани ҳақида мухлисларига гапириб берди.

Шаҳзода янги суратини саҳифасига жойлади ва обуначиларига ҳар доим ҳаёт ёқимли эканини айтди.

Фото: Instagram

Хонанда Муниса Ризаева Истанбул шаҳрида дам олаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Мавзуга доир: