3 декабрь куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида хонанда Жасур Умировнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Хонанда Гўзал исмли қиз билан оила қурди. Тантанага ўзбек санъатининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди.

«ВИА Мараканд», Ҳосила Раҳимова, Имрон, Озода Нурсаидова, Маҳмуд Намозов, Бунёдбек Саидов, Мавлуда Асалхўжаева, Асилбек Амануллоҳ, Воҳиджон Исоқов, Достон Эргашев ва бошқа кўплаб хонандалар никоҳ оқшомида қўшиқ куйлаб, келин-куёвга бахт тилади.

Келин-куёв Шоҳжаҳон Жўраевнинг «Битта бўлсин» қўшиғи садолари остида илк оилавий рақсини ижро этди.

2021 йилда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинроқ у ўзининг қамалишига сабаб бўлган қизга уйлангани ҳақида хабар берилган эди.

2022 йилнинг август ойида берган интервьюларидан бирида Жасур Умиров оддий оиланинг қизига, севгисиз уйланиш нияти борлиги ҳақида гапирган.