«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Шохруҳ ҳамкасби, яқин дўсти Зоҳид Рисқиевнинг комадан чиққанини маълум қилди.

Хонанда бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилган ва Зоҳид Рисқиевни дуо қилган барча мухлисларига миннатдорчилик билдирган.

Янгиликни сизлар билан бўлишмоқчиман, ўртоғим Зоҳид кўзини очди. Ҳаммаси яхшиликка, сизларнинг дуоларингиз ва Аллоҳнинг иродаси билан барчаси яхши томонга ўзгарди.

Унга қараган барча шифокорларга миннатдорчилигимни айтмоқчиман. Насиб бўлса ўртоғим билан бирга чиқиш насиб этсин.

Ҳаммага раҳмат, ёнида бирга бўлган аёли ва онасига ўз раҳматимни айтаман. Мен учун катта янгилик бўлди», — дейди «Уммон» гуруҳининг яна бир хонандаси Шоҳрух.

Маълумот учун, «Уммон» гуруҳи хонандаси Зоҳид Ризқиев 30 сентябрь куни даҳшатли аварияга учраган эди. У BMW автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. Унинг ёнида Суннат исмли яқин дўсти бўлган ва у воқеа жойида вафот этган эди. Хонанда 2 ойдан ортиқ вақт давомида комада бўлди. Бундан ташқари, хонанда ўзига келганидан кейин жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ҳам маълумот берилган эди.