Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. Аи-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Бу ҳақда Администрация раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича қўшимча чоралар бегиланди. Хусусан,

  • барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;
  • табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;
  • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;
  • бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;
  • биржада Аи-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда электр ва газ муаммоларини тезкор ҳал қилиш учун 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Аи-80 6 800 сўмдан: Тошкентда кунлик бензин нархлари эълон қилинди