Донбассдаги ҳарбий амалиётларни Россия эмас, 2014 йилда Украинада ҳокимият тепасига келган сиёсатчилар бошлаган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолари билан учрашувда маълум қилди.

Фото: Reuters

«Урушни биз эмас, балки 2014 йилда, Украинадаги давлат тўнтаришидан сўнг, ҳукумат келган украин сиёсатчилари бошлаган. Донбасда яшовчи одамларнинг иродасини сўндириш учун», — дейди Россия президенти.

Шунингдек, у Ғарб ўз ҳукмронлигини оқлаш учун инсон ҳуқуқлари доктринасидан фойдаланишини айтди. Унинг фикрича, доктрина давлатлар суверенитетини йўқ қилиш учун қўлланилади. Бундан ташқари, Путин мамлакатнинг миллий манфаатлари учун курашиш ниятини таъкидлади. Сиёсатчи бу жараёнга тинч йўл билан ёндашиши, бироқ керак бўлса, Россия ҳар қандай йўл тутишга мажбур бўлишини қайд этди.

Путин ядро уруши эҳтимоли ҳақида ҳам гапириб, мазкур таҳдид кучаётганидан огоҳлантирди.

«Россия ҳеч қандай шароитда биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланмайди, демак иккинчи ҳолатда ҳам бунга йўл қўймайди. Американинг ядро қуроллари Европа ҳудудида жуда кўп миқдорда жойлашган. Биз ядро қуролимизни ҳеч кимга бермаяпмиз, лекин иттифоқчиларимизни ҳар томонлама ҳимоя қиламиз. Ақлдан озганимиз йўқ, ядро қуроли нима эканини биламиз»,  — дейди Путин.

Шу билан бирга, Россия президент ҳозирги шароитда қўшимча сафарбарлик чоралари ҳақида гапириш маъносизлиги, давлат ва Мудофаа вазирлиги учун бунга эҳтиёж йўқлигини айтди.

Мавзуга доир: Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди