«Lisa.ru» нашри қандай маҳсулот пишириқларнинг янгидек сақланиши учун жавобгар эканини ва уларни қандай қилиб тўғри сақлаш кераклигини маълум қилди.

Фото: «Lisa.ru»

Қандай қилиб пишириқларни юмшоқ қилиб пишириш мумкин?

Пирог ва булочкалар ниҳоятда юмшоқ бўлиши учун уларга қуйидаги маҳсулотларни қўшиш керак:

  • Буғдой крахмали — хамир таркибини яхшилайди ва булочкаларни юмшоқ қилади.
  • Газли сув — ичимликка лимон шарбати ва озгина истеъмол содаси қўшилиши керак. Ярим стакан кифоя қилади, пишириқлар юмшоқ бўлиб пишади ва узоқ вақт давомида эскирмайди.
  • Кунгабоқар ёғи — хамири юмшоқ пишириқлар оғизда эрийди.
  • Ёғли сметана — пишириқларнинг хамири юмшоқ пишади.
  • Тухум сариғи — пишириқнинг юзасига қаттиқлик беради.

Пишириқлар эскирмаслиги учун хамирга нима қўшиш керак?

Қуйидаги маҳсулотлар пишириқни узоқ вақт янгидек сақлашга ёрдам беради:

  1. Буғдой уни, фақат энг юқори нав — унда камроқ клейковина мавжуд.
  2. Кўпгина ошпазлар ошхона маргаринидан фойдаланади. Таъкидланишича, бу маҳсулот билан нонлар секинроқ эскиради.
  3. Хамирга бир қошиқ суюқ асал қўшилса, тайёр пишириқлар узоқроқ янги ҳолатда сақланади.
  4. Агар озроқ ёрма қўшилса, унда оладе, қуймоқ, пирог ва булочка тезда қотиб қолмайди.
  5. Агар жавдар ва буғдой уни аралаштирилса, нон узоқ вақт юмшоқ сақланади.

Пишириқларни қандай сақлаш керак?

Фото: «Lisa.ru»

Пишириқларни очиқ ҳавода қолиши уларни тезроқ қотиб қолишига олиб келади.

Қоғозга ўранг

Қоғоз пакет — нонни янги сақлашнинг энг яхши усули. Полиэтилен ёки озиқ-овқат плёнкасида намлик буғланмайди ва нонни тезда моғор босади.

Нон қутисида сақланг

Ёпиқ идишда пишириқлар ва нон ўзининг янгилигини, таъмини узоқроқ сақлайди. Кичик тешиклар ҳавонинг эркин айланишига имкон беради. Аммо у ерга кўп маҳсулотларни қўйманг, намлик тўпланади ва натижада моғор пайдо бўлади.

Нон маҳсулотларини музлатинг

Музлатилган нон бир неча ой давомида сақланиши мумкин. Нон ёки пишириқ бўлса, бўлаклаб, қутиларга солиш мумкин. Ишлатишдан олдин печда ёки микротўлқинли печда иситилиши керак.