Рўзғор ишлари сира ҳам тугамайди, лекин уларни осонлаштирадиган бир қанча лайфхаклар мавжуд, деб ёзади «Новий очаг».
Фото: «Новий очаг»
Агар уйда зирак ёки бошқа кичик нарсалар тез-тез йўқолса, ушбу лайфхак сизга ёрдам бериши шубҳасиз. Оддий чангюткич ёрдамида уни осонгина амалга ошириш мумкин. Бунинг учун чангюткич трубасининг учига эски колготканинг бир қисми кийдирилади. Кейин қурилма ёқилиб, барча бурчак ва мебеллар остида ҳаракатлантирилади. Кучли ҳаво оқими йўқолган барча кичик тақинчоқларни тортиб олади ва трубага ўралган мато юзасида сақланиб қолади. Ушбу услуб орқали яна бир қанча майда буюмларни осонгина топиш мумкин.
Фото: «Новий очаг»
Агар жуда кичик ва тор жой учун чангюткич қулай бўлмаса, унинг учига қоғоз ёки сочиқ ўраб ҳам буни амалга ошириш мумкин.
Фото: «Новий очаг»
Болалар овқати учун мўлжалланган шиша идишчаларни ташлашга шошилмаслик керак. Улардан тирноқдаги лакни ўчиришда самарали фойдаланиш мумкин.
Бунинг учун шиша идиш ичига мачалкани мос ўлчамда кесиб, солинади ва устидан лак ўчиришда фойдаланиладиган восита қуйилади. Сўнгра бармоқ учини мачалкага ботириш орқали бўёқни осонгина ўчириш мумкин. Фойдаланиб бўлингандан кейин идиш қопқоғи ёпилади. Уни бир неча марта ишлатиш мумкин, чунки суюқлик ҳавода буғланиб кетмайди.
Фото: «Новий очаг»
Бўшаб қолган кетчуп идиши суюқ хамир учун айни муддао. Масалан, қуймоқ ёки оладелар учун тайёрланган масса идиш ичига қуйилади. Пишириш мобайнида хамирни бир хил миқдорда ва думалоқ кўринишда товага қуйиш мумкин.
Фото: «Новий очаг»
Бўш елим идиш ҳам ошхона учун фойдали. Айниқса, унинг ёрдамида тухум сариғини оқидан ажратиш мумкин. Бунинг учун идиш сиқилиб, тухум сариғининг устига олиб борилгач, бироз қўйиб юборилади. Шунда сариқ қисми идишга сўрилади ва оқидан осонгина ажралади.
Фото: «Новий очаг»
Тунукадан ясалган чой қутилари бўшаб қолгач, улардан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Масалан, хушбўй ҳид таратувчи шамларни ясаб, уларга солиб қўйса бўлади.
Фото: «Новий очаг»
Шоколад қутисидан эса шаклнинг катта кичиклигига мос равишда, илгак, игна ва иплар каби кичик буюмларни сақлашда фойдаланиш мумкин.
Фото: «Новий очаг»
Салфетка тамом бўлгач, унинг қутисига ҳар қандай уйдан топилиши мумкин бўлган ортиқча пакетларни солиб қўйиш тавсия этилади.
Фото: «Новий очаг»
Tik-Tak ширинлик қутиларига эса туз ёки бошқа зираворларни солиб ишлатиш янада қулайдир.
Фото: «Новий очаг»
Жуфти йўқолган пайпоқларни нима қилиш мумкин, деган савол ҳаммада ҳам бўлиши табиий. Лекин улардан самарали фойдаланса бўлади. Масалан, қимматбаҳо буюмлар қирилмаслиги учун уни омборда сақлаб ўтиришнинг кераги йўқ. Уларга пайпоқ кийдириб, узоқ вақт давомида зарар етказмасликнинг имкони бор.
Фото: «Новий очаг»
Сопол идишлар синганида, ўйлаб ҳам ўтирмасдан чиқинди қутисига ташланади. Лекин битта лайфхак билан икки буюмни ҳам сақлаб қолса бўлади. Масалан, синган сопол идишидан мозаика ясаб, уни эски стол устига ёпиштириш мумкин.
Фото: «Новий очаг»
Шунингдек, синган идиш ёки тувак борми, улар ҳам ўсимликларга хизмат қила олади. Бунинг учун боғда ўсаётган турли хил ўсимликларни бир-биридан ажатиш учун синган идишлар ярмигача ерга кўмилади. Бу фойдали бўлиши билан бирга, боғга ҳам ажойиб кўриниш беради.
Фото: «Новий очаг»