Куракдаги оғриқнинг сабаблари жуда кўп — зарарсиздан энг жиддийгача. Нафас олганда пайдо бўладиган курак оғриғи ички органларнинг, мушак-ҳаракат тизимининг ёки асаб тизими билан боғлиқ турли касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин.

Фото: «Wday.ru»

Нафас олганда курак оғришининг сабаблари

Нафас олиш пайтида орқадаги оғриқлар қуйидаги органлар ва тизимларнинг нотўғри ишлаётгани белгиси бўлиши мумкин.

Эҳтимол, сизда патологиялар бор:

  • нафас олиш органлари;
  • юрак ва йирик томирлар;
  • мускул;
  • умуртқа поғонаси;
  • асаб толалари;
  • ошқозон;
  • ошқозон ости бези;
  • жигар;
  • буйрак;
  • талоқ;
  • лимфа тугунлари.

Нафас олаётганда орқадаги ўткир оғриқ кўпинча пневмония ёки плевритнинг аломати бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, бу ҳолатда оғриқ бошқа аломатлар билан бирга келади: иситма, йўтал, нафас қисилиши, умумий ҳолсизлик.

Агар умуртқа поғонаси деформацияси ёки шикастланиши — дисклар силжиши, интервертебрал чурралар, сколиоз ва остеохондроз бўлса, нафас олганда бел соҳаси оғрийди.

Оғриқ тананинг чап ярмига — елкага, қўлга тарқалса, катта эҳтимол билан бунга юрак мушаклари ёки аорта фаолиятининг бузилиши сабаб бўлади.

Ҳаддан ташқари оғир юк кўтарганда, шикастланишлар ёки юқумли касалликлар оқибатида нерв илдизлари сиқилганда, қовурға ораси невралгияси ривожланади. Унинг аломатларидан бири нафас олганда, йўталганда ёки қўққисдан ҳаракат қилганда бел оғриғининг пайдо бўлишидир.

Қарама-қарши оғриқ деб аталадиган ҳолат бел билан бевосита боғлиқ бўлмаган орган фаолиятининг бузилганидан далолат. Қарама-қарши оғриқ буйраклар, жигар, талоқ шикастланиши, ошқозон ости бези ва ошқозон фаолиятидаги бузилишлар, шунингдек, қорин бўшлиғидаги кўричак ва неоплазмалар билан юзага келиши мумкин.

Нафас олганда орқада оғриқ кузатилса нима қилиш керак?

Аввало, ушбу аломатни эътиборсиз қолдириш ярамайди. Уни оғриқ қолдирувчи тиббий воситалар ёки иситувчи малҳамларга мурожаат қилиш орқали бартараф этишга ҳаракат қилинг. Фақат шифокор оғриқнинг ҳақиқий сабабини аниқлай олади, шунинг учун ҳеч қандай ҳолатда ўз-ўзини даволаш тавсия этилмайди.

Мутахассис билан боғланинг, у оғриқ сабабларини аниқлаш учун қўшимча текширувни тайинлайди —кардиография, рентген текшируви, гастроскопия ва МРT. Баъзи ҳолларда шошилинч ёрдам керак бўлиши мумкин.

Агар орқадаги оғриқ кучайса ва бир вақтнинг ўзида чап елка, қўл, кўкрак соҳасида тарқалса, бу миокард инфарктининг белгиси бўлиши мумкин.

Шифокор ҳузурига боришни кечиктирманг: оғриқ сабабини қанчалик тез аниқласангиз, тўлиқ тузалиб кетиш йўли шунчалик осон ва қисқароқ бўлади.